Фотоколлаж: Авазбек Топилов / Bankers.uz
"Агробанк" АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 12 декабрдаги тегишли қарори билан Кахоров Эркин Азизжонович банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Турдиев Жамшид Зайнидинович ҳамда Очилов Вохид Абдумаликович банк Бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эркин Кахоров 1988 йил 30 апрелда туғилган. 2009 йил Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. 2008 йилдан ҳозиргача банк тизимида фаолият юритиб келмоқда. Тайинловга қадар "Агробанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Жамшид Турдиев 1984 йил 19 августда туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 2002 йилдан ҳозиргача банк тизимида фаолият юритиб келмоқда.Тайинловга қадар "Агробанк" АТБ Оилавий тадбиркоркирликни кредитлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Вохид Очилов 1989 йил 22 октябрда туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2012 йилдан ҳозиргача банк тизимида фаолият юритиб келмоқда. Тайинловга қадар "Агробанк" АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тасодифий хабарлар
Ипотека банкнинг VISA карталари бўйича амалиётлар вақтинча тўхтатилади
"Халқ банки"нинг уч нафар ходими меҳнат фаолияти вақтида ҳалок бўлгани тасдиқланди
Равнақ-банк акциялари назорат пакети Сарвар Файзиев қўлига ўтди
Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда
Ўтган ҳафтада Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари биржада сотилди