Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
2022 йилнинг апрель ойидан \"Асакабанк\" АЖ Пул муомаласи ва валюта айирбошлаш амалиётлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Даврон Шавкатович Умаров \"Ўзсаноатқурилишбанк\" АТБ бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда банк HR хизмати хабар берди.
Д.Умаров 1987 йил туғилган. 2008 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бакалавр, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йил Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Қўқон филиалида бошлаган. 2010-2022 йилларда \"Асакабанк\" АЖ Қўқон филиалида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2022 йил апрель ойида \"Асакабанк\" АЖ бош офиси Пул муомаласи ва валюта айирбошлаш амалиётлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Аввалроқ Анваржон Эргашев Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.