Ли Наталья Николаевна Ўзсаноатқурилишбанк маркетинг департаменти директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда банкнинг HR Телеграм каналида эълон қилинди.
У тайинловга қадар мазкур департаментнинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида менежерлараро гендер тенглигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Йил бошидан бери Бош банкдаги Ижрони бошқариш ва ривожлантиришни таҳлил қилиш, Ходимлар ва ташкилий ривожлантириш, Корпоратив бизнес, Банкни стратегик ривожлантириш департаментлари директорлари ўринбосарлари ҳамда Алоқа маркази раҳбари лавозимларига аёллар номзоди тасдиқланган.
Тасодифий хабарлар
Давр банкнинг бош соврини Chevrolet Gentra бўлган янги акцияси давом этмоқда
Тўлов хизматлари бозорида қандай ўзгаришлар бўлмоқда
Туркистонбанк омонатларга юқори фоиз таклиф қила бошлади