Туронбанк корпоратив веб-сайтининг янгиланган шакли ишга туширилди

Туронбанк корпоратив веб-сайтининг янгиланган шакли ишга туширилди

Фото: Pixelcraft

Ўзбекистон банк тизими учун корпоратив веб-сайт яратиш бўйича етакчи компания - PixelCraft компанияси фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ва фойдаланишдаги қулайликни таъминлаган ҳолда замонавий технологияларни қўллаб, мамлакат банк секторидаги энг сара корпоратив сайтлардан бири - Туронбанк корпоратив веб-сайтининг янги версиясини ишлаб чиқди. Барча тоифадаги мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар, Google юқори кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (юклаб олиш тезлиги), қулай мобил версия, 4К катта дисплейларига мослаштирилган миқёс, улуғвор ва жозибали дизайн, банк Telegram-боти билан интеграциялашув, интерактив хизматларнинг кенгайтирилган функционали, хавфсизлик алгоритми даражасининг юқорилиги сайтнинг асосий афзалликлари саналади. 44-шахмат олимпиадаси ғолиби ва "Ўзбекистон ифтихори" медали соҳиби – халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов бренд-амбассадор сифатида банк тимсоли этиб танланиб, "Туронбанк" АТБ сайтининг замонавий қиёфасини янада бойитган.

"Bitrix Framework" платформасида саҳифаларни юклаб олиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган композит сайт корпоратив веб-сайтнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли фойдаланувчи исталган саҳифанинг контентини бир зумда юклай олади, бу веб-сайтда ахборот излашни максимал даражада тезлаштиради.

Ўзбекистон банклари корпоратив сайтларининг аксарияти билан солиштирганда, веб-саҳифалар маҳсулдорлигини ва оптималлаштирилишини таҳлил қилувчи PageSpeed Insights – Google веб-инструменти маълумотларига кўра, "Туронбанк" АТБ сайти маҳсулдорликнинг барча параметрлари, излашни оптималлаштириш (SEO), махсус имкониятлар ва бошқа тавсиялар бўйича энг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Шунингдек веб-сайт Google асосий интернет-кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (мобил ускуналардан ва компьютерлардан) бўйича текширувдан тўлиқ ўтади.

Сайт содда навигацияга, осон тушуниладиган фойдаланувчи интерфейсига эгалиги боис қулай бўлиб, учта тилдаги версияда ишлайди. Эски сайтда лотин ёзувидаги ўзбекча версия йўқ эди, энди 10.02.2021 й. 61-сон ЎзР ВМҚга мувофиқ, лотин ёзуви версияси қўшилди ва тегишли контент билан тўлдирилди. Сайтнинг мобил версиясидан ҳам фойдаланиш қулай: бўлимлар бўйича навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаб олиш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган. HTML5 янги имкониятлари саҳифани исталган ҳажмдаги экранга мослаштириш имконини беради, код ва скриптлар эса минималлаштирилган, бу маълумотларни узатишга тушадиган босимни анча камайтиради. Буларнинг бари мобил ускуналарда сайт билан ишлашни янада қулайлаштиради.

Лойиҳани ишлаб чиқиш натижасида устувор вазифа бажарилди: график безак воситасида банкнинг индивидуаллиги қайд этилди ва амалий функционал ёрдамида асосий хизматлар ажратиб кўрсатилди. Сайт бир қатор ЎзР ВМҚга, шунингдек Марказий банк ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа юқори даражадаги хавфсизлик алгоритмига эга CMS «1С-Битрикс» базасида амалга оширилган.

Хусусий мижозлар, кичик ва ўрта бизнес учун ва корпоратив мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар ишлаб чиқилгани боис ҳар бир мижознинг сайтдан фойдаланиши янада қулайлашди. Янги ёрдамчи график элементлар – иконкалар кўринишидаги қўшимча навигация менюси, сайтнинг тегишли саҳифасига ўтиш қулай бўлган ён томондаги панель ҳам қўшилди. Уларнинг барчаси веб-саҳифаларнинг турли ускуналарда тўғри акс этишини таъминловчи замонавий ва мослашувчан дизайни билан бойитилган. Бунга сайт дизайни элементлари ҳажмини ўзгартириш технологияси асос қилиб олингани туфайли эришилган. Бундай метод интерфейснинг барча элементларини (шрифт, тугмачалар, блоклар, четланиш ва ҳ.к.) оптимал даражада кўламдор қилиш имконини беради, у минимал зичликка эга мобил ускуналарга ҳам, максимал зичликка эга 4K дисплей экранларига ҳам автоматик равишда мослашади.

Замонавий дизайндан ташқари, сайтда интерактив хизматлар – депозит ва кредит калькуляторлари, "Кредитнинг асосий шартлари ҳақида ахборот берувчи варақ" модули (модулда кредит маҳсулоти характеристикаларига кўра Microsoft Excel файлининг автоматик генерацияси амалга оширилган), фуқароларнинг онлайн-мурожаатлари, шунингдек мижозлар билан реал вақт режимида тезкор алоқа боғлаш учун онлайн-маслаҳатчи ва бошқа хизматлар ҳам мавжуд. Шунингдек банк картасига, кредит олишга ва омонатни расмийлаштиришга буюртма бериш учун ариза жўнатиш имконияти мавжуд.

Бош саҳифа аҳоли орасида талабгир бўлган банк хизматлари ва сервислари соҳасидаги асосий тамойилларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Реклама слайдерлари ва битта тугмачани босиш орқали ўзини қизиқтирувчи кредитлаш, омонатлар, банк карталари қисмига ўтиш имконини берувчи энг оммабоп хизматлар промо-блоклари биринчи ўринда ажратиб кўрсатилган. Сайтнинг бош саҳифасига Туронбанк мижозларининг муваффақияти тарихини акс эттирувчи янги блок ҳам қўшилган.

"MyTuron" мобил иловасига эга блок, шунингдек янгиликлар блоги ва валюталар курслари акс этадиган конвертер фойдаланувчи учун доим актуал бўлади. Бош саҳифадаги калькулятордан фойдаланиб, кредитнинг асосий турлари бўйича ўртача ойлик тўловни ҳисоблаб чиқиш, уни қоплашнинг батафсил графигини кўриш ва уни олиш учун ариза жўнатиш мумкин. Шунингдек ушбу калькулятор ёрдамида зарур параметрларни (сумма ва муддат) танлаб, омонат бўйича олинадиган фойдани ҳисоблаб чиқиш ва уни расмийлаштириш учун ариза жўнатиш мумкин.

"Бўлинмалар ва банкоматлар" бўлимидаги объектларнинг интерактив харитаси сайтнинг яна бир ўзига хос хусусияти ҳисобланади, у бир нечта тоифа: банк хизматлари марказлари, банкоматлар, банк хизматлари офислари ва бошқалар бўйича излаш имконини беради. Ушбу функционал сайт фойдаланувчисига энг яқин бўлган объектни излаб топишни янада осонлаштиради. Бўлимда "Харитадаги нуқтадан бошлаб йўналиш" модули ҳам мавжуд, унинг ёрдамида танланган объект нуқтасидан белгиланган пунктгача йўналишни белгилаш, хоҳишга кўра "Яндекс.Такси" орқали таксига онлайн-буюртма сервисидан фойдаланиш мумкин.

Сайт PixelCraft компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва 2020 йилда ишга туширилган банк Telegram-боти билан ҳам тўлиқ интеграциялаштирилган. @turon_bank_bot логини остидаги банкнинг расмий боти ўзбек ва рус тилларида тўлақонли фаолият юритмоқда, у интерактив сервислар билан жиҳозланган.

Банк сайтининг аввалги версияси ЎзР ВМҚ талабларига мувофиқ, шунингдек ЎзР Марказий банкининг барча талабларини ҳисобга олган ҳолда PixelCraft компанияси томонидан 2019 йилда ишлаб чиқилгани ва ишга туширилганини эслатиб ўтамиз. Шу вақт оралиғида веб-студия сайтни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турди. Беш йил ўтгач, замонавий интернет-технологиялар нуқтаи назаридан веб-сайт жуда эскириб, унга жиддий ишлов беришга эҳтиёж туғилди. Нафақат визуал безак бериш, балки фойдаланишда қулайлик яратиш жиҳатидан ҳам. Шу муносабат билан PixelCraft компанияси барча замонавий талабларга жавоб берадиган даражада сайтни тубдан модернизация қилди.

PixelCraft компанияси узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилгани, шунингдек банк сайтининг янги версиясини ишлаб чиқишни ишониб топширгани учун «Туронбанк» АТБ раҳбариятига чин дилдан миннатдорчилик билдиради.

×