Улуғбек Таваккалов Мадад Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Улуғбек Таваккалов Мадад Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Фото: Bankers.uz

Улуғбек Ўктамович Таваккалов "Мадад Инвест банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. Банк бошқаруви раисини тайинлаш масаласи бугун - 6 апрель куни бўлиб ўтган банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилган.

Улуғбек Таваккалов (1978 йилда туғилган) 2000 йилда Россия давлат сервис университетини "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" мутахассислиги бўйича, 2013 йилда Тошкент Молия институтининг "Банк иши" йўналиши бўйича бакалавриатини, 2016 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг "Банк иши" мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Тошкент шаҳар "Бизнес фонди" АЖнинг кредит ва мониторинг бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимида бошлаган. 2003-2019 йилларда "Ипак Йўли" АИТБда Мониторинг бўлими бошлиғи, Кредит портфели мониторинги бошқармаси бошлиғи, Чакана бизнес Департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2019 йилнинг октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У.Таваккалов 2021 йил 20 майдан бери "Tenge Bank" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида Мадад Инвест банк Кузатув кенгаши раиси этиб Шерзод Хаджизадаев тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

×