Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажми 14 фоизга ошди

12.03.2021 11:13

1 095

2021 йилнинг январ-февраль ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 107 млн долларга ошиб, 892 млн долларни ташкил этди.

Фото: Banks Today

2021 йилнинг январ-февраль ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 892 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн долларга ёки 14 фоизга кўпроқдир.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикасидан хорижга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 215 млн долларга етди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн долларга етди.

2020 йил якунларига кўра, четдан Ўзбекистонга $6,03 млрд пул ўтказилди, бу 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда 0,3 фоизга кўпроқ. Марказий банк прогнозларига кўра, 2021 йил Ўзбекистонда пул ўтказмалари миқдори 5 фоизга ошади.

Теглар:

#пул ўтказмалари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган