Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2023 йилдаги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади. Натижада, 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 трлн сўм миқдорда субсидия ажратилади.
Жорий этилган аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилиб, йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига компаниянинг устав фонди 100 млн АҚШ доллари эквивалентига етказилади. Бунда, ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади.
Тасодифий хабарлар
MKBANK Тошкент шаҳар бошқармасига малакали ходимлар учун танлов эълон қилмоқда
Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари
Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди
UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади