Фото: Савдогарбанк
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди. Молия муассасаси акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов Савдогарбанк устав капиталидаги улушини 99,26 фоизга етказди. Р.Камилджанов томонидан банкнинг 594,53 млн. дона акцияси 24 февраль куни ташкиллаштирилган биржа савдоларида харид қилинди. Битимнинг умумий қиймати 71,34 млрд. сўмни ташкил қилади. Умумий тузилган 7 та битимда банкнинг номинал баҳоси 100 сўм бўлган бир дона оддий акцияси 120 сўмдан сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 29 ноябрь куни Рауф Камилджанов банкнинг 53,52 фоиз акциясини 83,5 млрд. сўмга сотиб олган эди.
Очиқ маълумотларга кўра, Камилджанов Рауф Мирзаевич "DARVOZA SAVDO" МЧЖ ("Макро" чакана савдо дўконлари тармоғи) нинг 11,00 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, у яна 4 та компанияда — "GRAND-BEK" МЧЖ (100,0 фоиз), "GAZSTROYSPECSERVICE" МЧЖ (50,0 фоиз), "PROFIT STORE" МЧЖ (20,0 фоиз), "RAMIRUS GAS SERVICE" МЧЖ (2,80 фоиз) ларда таъсисчи сифатида кўрсатилган.
Тасодифий хабарлар
Январдаги совуқ об-ҳаво туфайли 5 трлн. сўмга яқин кредит тўловлари муддати узайтирилади
TBC Uzbekistan шу кунга қадар фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди
Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган