TBC Uzbekistan шу кунга қадар фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди

TBC Uzbekistan шу кунга қадар фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди

Фото: TBC Bank

TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Bank Uzbekistan мобил банки ва "payme" рақамли тўлов иловаси, шунингдек "payme nasiya" бўлиб тўлаш хизмати киради.

TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 трлн сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд сўмни ташкил этди.

2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

  • Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўм;
  • Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўм;
  • Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди;
  • Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди;
  • 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди;
  • Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди;
  • Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Яндекс" компанияси ва Сбербанкда сунъий интеллект маҳсулотлари яратиш бўйича ишлаган, хусусан "Яндекс.Станция" ақлли мосламаси ғояси муаллифи Константин Круглов TBC Bank Uzbekistan'да Сунъий интеллект билан ишлаш департаменти раҳбари этиб тайинланганди.

Теглар:
×