Гарант банкнинг Амалиёт бошқармаси манзили вақтинчалик ўзгармоқда

Гарант банкнинг Амалиёт бошқармаси манзили вақтинчалик ўзгармоқда

“Гарант банк” АЖ Амалиёт бошқармаси биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 7 сентябридан эътиборан, мижозларга вақтинчалик бошқа манзилда хизмат кўрсатади. Бу ҳақда, банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Барча банк операциялари вақтинчалик "Гарант банк" АЖнинг “Чинор” филиалида амалга оширилиши айтилган.

Маълумот тариқасида банкнинг "Чинор" филиали манзили Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Матбуотчилар кўчаси 17 уй (мўлжал “Пойтахт” савдо мажмуаси ва “Зарафшон” Бизнес маркази) деб кўрсатилган.

“Гарант Банк” АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва тез орада янгилланган филиалимизда кутиб қолади", дейилган хабарда.

Шу билан бирга, маълумот учун +998 71 200 27 00 ва +998 71 232 02 70 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида собиқ "Савдогар" АТБ ўз номини "Гарант банк"ка ўзгартирган эди.

×