19 май куни "Трастбанк" ХАБ акциядорлари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди.
Йиғилиш кун тартибидан 21 та масала ўрин олган.
- "Трастбанк" ХАБнинг 2022 йилдаги фаолият якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш;
- Банк тафтиш комиссиясининг 2022 йил учун хулосасини тасдиқлаш;
- Банкнинг фойда ва зарар ҳамда бошқа умумий даромадлар, капитал ўзгариши, пул оқимлари тўғрисидаги консолидациялашган маълумотлар ҳамда 2022 йил учун филиаллар билан тузилган битимлар тўғрисидаги натижаларни акс эттирилган 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
- Акцияларнинг 26-қўшимча чиқарилиши натижаларини тасдиқлаш ва банк устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш;
- Эълон қилинган акцияларнинг максимал ҳажмини аниқлаш;
- Банк устав капиталига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- "Трастбанк" ХАБ бошқаруви тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- "Трастбанк" ХАБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- "Трастбанк" ХАБ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- 2022 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш;
- 2023 йилнинг I ярим йиллиги ва 2023 йил якунилари бўйича банк фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотига аудиторлик хизматлари учун тўловнинг энг юқори миқдори ва шартномалар тузилишини тасдиқлаш;
- "Трастбанк" ХАБ бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузиш;
- 2022 йилда банкнинг балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинган умидсиз активларини ундириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
- Банк Кенгашининг 2022 йил 18 ноябрдаги 163-сонли ва 2022 йил 2 декабрдаги 172-сонли балансдан ташқари ҳисобварақлардан активларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги баённома қарорларини тасдиқлаш;
- Банк кузатув кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув стандартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботи;
- Банк кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
- "Трастбанк" ХАБ Тафтиш комиссиясини тугатиб, "Трастбанк" ХАБ Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб топиш;
- Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
- Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилинмаган дивидендларни қайтариш тўғрисида;
- 2022 йил якунлари бўйича банкнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Агар кузатув кенгашининг икки ёки ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахслар бўлса, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишгача бўлган давр учун жорий тадбиркорлик фаолияти жараёнида келгусида аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилиши 19 май куни соат 14:00 да Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.
Банк 2022 йилда 605,3 млрд сўм соф фойда олган ҳолда, соф фойда миқдори бўйича республикадаги топ-10 банклар қаторига киради.
Тасодифий хабарлар
Шуҳрат Атабаев Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда
Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди
Бухоро амирининг банкларда қанча омонати бўлган?