Фото: ОФБ
12 июнь куни "Ориент Финанс" ХАТБ акциядорлари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан 13 та масала ўрин олган:
- Саноқ комиссияси таркибида тасдиқлаш;
- Акциядорлар ҳисобот йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
- Банкнинг 2022 йилги ҳисоботини тасдиқлаш
- Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг 2022 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш;
- 2022 йил якунларига кўра банк олган соф фойдасини тақсимлаш;
- Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш;
- Банкнинг эълон қилинган акцияларининг максимал миқдорини белгилаш;
- 2023 йил якунлари бўйича мажбурий аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини, унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш;
- Бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш;
- Банкнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
- Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
- Банк Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
- “Ориент Финанс” хусусий акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш 12 июнь куни соат 10:00 да бошланади, йиғилиш соат 10:30 да Тошкент шаҳар Осиё кўчаси 5 уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди
Тижорат банклари халқаро картадан пул нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди
Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди
InfinBANK экологик акция доирасида 200 туп дарахт ўтқазди