Халқ банкида "Бизнесга биринчи қадам" дастури доирасида 129 млрд сўмлик кредитлар ажратилди

Халқ банкида "Бизнесга биринчи қадам" дастури доирасида 129 млрд сўмлик кредитлар ажратилди

2024-йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, Халқ банкида "Бизнесга биринчи қадам" дастури доирасида 26 мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларга 129 млрд сўмлик кредит ажратилган.

Шундан йўналишлар кесимида энг кўп ажратилган кредит енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни ташиш ҳиссасига тўғри келади.

Халқ банкида ўзини ўзи банд қилган шахслар тадбиркорлигини ривожлантириш, микромолиявий кўмак бериш мақсадида:

  • Онлайн кўмак
  • Бизнес кўмак
  • Молиявий оммабоп
  • Молиявий кўмак 100
  • Оилавий тадбиркорлик дастури бўйича кредитлар ажратилади.
Теглар:
×