Халқ банки Очиқлик индексида жами тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллади!

Халқ банки Очиқлик индексида жами тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллади!

Фото: Халқ банки

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган "Очиқлик индекси-2023" рейтинг натижаларини эълон қилди.

Индексда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, Халқ банки очиқлик индекси бўйича республикамиздаги барча тижорат банклари орасида 1-ўриндан жой олди.

Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банки фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаб, ўз номига муносиб мижозларга яқин, ҳақиқий халқчил ҳамда уларнинг ишончли молия муассасаси бўлишда давом этади.

Теглар:
×