2022 йил 1 апрелдан бошлаб қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари ҚҚСга тортилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги Солиқ кодексининг 244 моддасига киритилаётган ўзгариш тўғрисида ахборот бериш орқали маълум қилган.
Унга кўра, "қатъий" деб қатъий пул суммасида белгиланган (шу жумладан, базавий ҳисоблаш миқдорида (ёки миқдоридан) ифодаланган) ҳамда банк операцияси суммасидан фоизларда ҳисобланмайдиган банк операциялари бўйича хизмат қиймати тан олинади.
Фото скриншот: mf.uz
Агар солиқ тўловчи ўзининг нарх сиёсатидан келиб чиқиб, хизматга икки элементнинг комбинациясидан таркиб топган тариф (операция суммасидан фоизларда, бироқ бунда хизмат қиймати қатъий пул суммаси минимал (ёки максимал) миқдоридан кам (ёки кўп) бўлмаган) белгиласа, у ҳолда хизмат фақатгина фоизда ифодаланган хизмат қиймати қисмида ҚҚС дан озод қилинади.
Тасодифий хабарлар
Трастбанкнинг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги бинода иш бошлади
Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди
Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилади