Трастбанкнинг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

Трастбанкнинг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

Фото: Трастбанк

Бугунги кунда «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг республикамиз бўйлаб 14 та филиали ва 113 та Банк хизматлари марказлари мавжуд бўлиб, уларда юридик ва жисмоний шахслар учун барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Банкнинг Хоразм вилоятида «Хоразм» ва «Хива» банк хизматлари марказлари малакали мутахассислари томонидан кунига юзлаб мижозларга кенг турдаги банк хизматлари тақдим этилади. Ташкил этилганига уч йил вақт ўтган бўлсада, «Хоразм» БХМ бугун мижозлар ишончини қозониб, уларнинг олқишига сазовор бўлмоқда.  

Фото: Трастбанк

2023 йил 26 декабрь куни мазкур «Хоразм» банк хизматлари маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Трастбанк» ХАБ Банк аппарати директори С.Бекчанов, Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев, молия муассасаси мутасаддилари, сектор раҳбарлари, идора-ташкилотлар масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки нафақат ходимлар малакасини ошириш, балки мижозларга қулайликлар яратиш борасида ҳам мунтазам равишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Барча қулайликларга эга, замонавий техникалар билан таъминланган мазкур Марказнинг очилиши бунга яққол мисолдир.

Фото: Трастбанк

Урганч шаҳри «Навбаҳор» МФЙ “Ислом Каримов” кўчаси 98/2-уйда жойлашган ушбу БХМнинг янги биноси замонавий банк стандартлари, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатади. Марказ электрон навбат, туну кун ишлайдиган банкоматлар билан жиҳозланган. Ўз ўрнида, мижозлар бу каби хизматлардан фойдаланган ҳолда, банкнинг молиявий кўмагида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши ва янги иш ўринларини яратиши мумкин.

Фото: Трастбанк

Трастбанк барча хоразмлик мижозларни «Хоразм» банк хизматлари марказининг янги биносида кутиб қолади!

Теглар:
×