Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли ҳамда “Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалага ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли фармонлари ижроси бўйича банк томонидан рақамлашган замонавий банк бизнеси ва хизматлари жорий қилинмоқда.

QQB MFO

Хусусан, мижозларга янада сифатли ва замонавий хизматлар кўрсатиш мақсадида,  “PricewaterhousCoopers“ хорижий консалтинг компанияси билан ҳамкорликда стратегия ишлаб чиқилди. Унда банкнинг технологик инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда банк операцияларини марказлашган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳалар ишга тушириш кўзда тутилган. Асосий тамойил банкнинг барча жараёнлари ва хизматлари мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлиши лозим. Шу асосда жорий қилинган ягона МФО технологияси бир вақтнинг ўзида мижоз ва банк учун қатор афзалликларга эгалиги билан аҳамиятлидир.

Жумладан:

  • Мижоз ҳисобрақамларининг банк миқиёсида уникаллиги уларни тасарруф қилишда қулайлик яратади;
  • Мижозга банкнинг қайси таркибий тузилмасида ҳисобрақам очганидан қатъий назар, унинг барча ҳисобрақамларига банкнинг исталган таркибий тузилмаси орқали хизмат кўрсатиш имконияти яратилади;
  • Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали мижоз банкнинг исталган таркибий тузилмасида очилган ўз ҳисобрақамларини эркин тасарруф қилиш имкониятига эга булади;
  • Мижоз банкнинг бир таркибий тузилмасидан исталган бошқа таркибий тузилмасига ўтганида унинг ҳисобрақамлари ўзгармайди, фақат мижоз ўтган таркибий тузилма ҳодимларига унинг ҳисобрақамлари билан ишлаш ваколати берилади;
  • Мижоз банкнинг бир таркибий тузилмасида бошланган жараённи (масалан, кредит олишда) ушбу банкнинг исталган бошқа таркибий тузилмасида давом этириш имкониятига эга бўлади;
  • Мижозлар томонидан уларнинг банк тармоқларидаги ҳисобварақлари ўртасидаги тўловлари банк хизмат ҳақисиз ўтказилади;
  • Бозор талабидан келиб чиқиб мижозларга қулай жойларда тезкорлик билан  савдо нуқталари ташкил этиш, манзилини ўзгартириш ва қайта ташкил этиш  имкониятини беради;
  • Банк трансформациясигача бўлган самарасиз тармоқланган бошқарув тизимидан юқори самарали марказлашган бошқарув тизимига ўтказилади.

Бир сўз билан айтганда, банкда ягона МФО технологиясининг жорий қилиниши мижозлар учун максимал қулайлик яратилишига, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қилади.  
Банк ахборот хизмати
 

×