Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини амалиётга татбиқ этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”ни (Миллий стратегия) тасдиқлади. Мазкур ҳужжат Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, етарли даражада молиявий хизматлар билан қамраб олинмаган кам даромадга эга, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳамда кичик бизнес субъектлари учун сифатли молиявий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.
Миллий стратегия доирасида келгуси йилларда қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталарини кенгайтириш, банк хизматларини етказишнинг муқобил йўлларини жорий этиш ва банк агентлари тармоғини яратиш орқали базавий молиявий хизматлар қамровини ошириш;
- бозорга янги финтех компанияларнинг кириб келишига қулай шарт-шароитлар яратиш, масофадан идентификация қилиш тизимини йўлга қўйиш, миллий тўлов тизимини модернизация қилиш орқали рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш;
- тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган турли молиявий воситаларни ривожлантириш ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш орқали кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш;
- молиявий маҳсулот ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шикоятлар ва низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш;
- ОАВ орқали аҳолининг молиявий хизматлардан хабардорлигини ошириш, умумтаълим муассасаларида ва ноиқтисодий йўналишдаги таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” ўқув дастурини жорий этиш, шунингдек, молиявий саводхонликни ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш кабилар орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш белгиланган.
Мазкур ислоҳотлар аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, базавий молиявий хизматлар оммабоплиги ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг кредит ва тўлов ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали аҳоли фаровонлиги, молиявий тизим ва иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлашга ҳамда мамлакатда яширин иқтисодиёт улушининг қисқаришига хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"
Депутат Расул Кушербаев "Ўзмиллийбанк"да раҳбар қабулига кира олмаганлиги ҳақида ёзди
Кредит фоизларини 10 фоизгача тушириш, ислом молиясини жорий қилиш, банк кенгашларини ислоҳ қилиш - "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида нималар назарда тутилган?