Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилиши билан боғлиқ 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн. Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн. сўмлик ҳамда 53,2 минг АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилишининг олди олинган.
Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн. сўмлик 4,6 кг қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
"2018 йил 1 январь ҳолатига республикамизда 1 638 та валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони 3 970 тани, шундан валюта айирбошлаш банкоматлари сони – 1 880 тани ташкил этмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида республикамизда 251 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 343 та валюта айирбошлаш банкомати ишга туширилган.
Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий валютани банк пластик карталари ҳамда банк мобил иловалари орқали ҳам конвертация қилиш имкониятлари яратилган", - дея эслатиб ўтилади департамент хабарида.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади
Давр банк бош соврини Chevrolet Gentra бўлган янги акция бошлади
“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди