Депутат Расул Кушербаев Ўзмиллийбанкда раҳбар қабулига кира олмаганлиги ҳақида ёзди

06.09.2021 10:34

1 525

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм саҳифасида янгийўллик тадбиркор масаласида Ўзмиллийбанк раҳбарияти қабулига бориб, узоқ вақт кутганлиги ва шунда ҳам раҳбарга учрай олмагани ҳақида ёзди.

Фото: vzglyad.uz

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм саҳифасида янгийўллик тадбиркор масаласида Ўзмиллийбанк раҳбарияти қабулига бориб, узоқ вақт кутганлиги ва шунда ҳам раҳбарга учрай олмагани ҳақида ёзди.

"Бугун узоқ вақтдан буён банк томонидан сарсон қилинган янгийўллик тадбиркор масаласида "Миллий банк" раҳбарияти қабулига борган эдик. Чиройли, шинам ва ўнлаб соқчилар қуршовида салқин кабинетларда ўтирган банк раҳбарияти тадбиркор дарди билан борган парламент аъзоси-депутатни ҳам қабул қилишни истамади.

Аслида қонунга кўра, депутат, сенатор ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади, дейди Р.Кушербаев.

Унинг сўзларига кўра, кутиш жойида қабулни кутишдан чарчаб, охири қайтган. Ва бу банкнинг тадбиркорларга кўмакчи эмас, "ердан оёғи узилган" сарсонбанк эканлигига яна бир бор ишончи комил бўлган.

Аламлиси давлат раҳбари иккита иш ўрни яратган тадбиркорни елкамизда кўтарамиз, деб турган вақтда ушбу банк раҳбариятининг ўз мижозларига ва фуқароларга бўлган бундай муносабатини кўриб эссиз шунча ишонч, бино ва ресурслар деймиз. Фойдасиз "Сарсонбанк", деб ўз хабарини якунлаган депутат.

Хабарда келтирилган ҳолат Ўзмиллийбанкнинг айнан қайси филиали ёки қайси раҳбари ҳақида эканлиги айтилмаган.

Теглар:

#тадбиркор

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган