Халқ банки ISO 37001:2016 халқаро сертификатига эга бўлди

Халқ банки ISO 37001:2016 халқаро сертификатига эга бўлди

Фото: Халқ банки 

Мазкур сертификат Халқ банки бошқарув тизимининг коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро стандартларга мослигини тасдиқлайди. Ушбу нуфузли сертификат нафақат банк, балки Ўзбекистоннинг бутун молия сектори учун катта ютуқ.

ISO 37001 халқаро сертификатига эга бўлиш мижозлар ва ҳамкорларимизнинг молиявий операциялари хавфсизлиги таъминланганлиги, банк коррупция хатарларини олдини олиш бўйича олиб бораётган ишларининг кўламини кўрсатади. Бу мижозлар, ҳамкор ва инвесторларнинг банкка ишончини мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадам. 

ISO 37001 – Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан ишлаб чиқилган халқаро меъёр. У коррупцияни олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Теглар:
×