Марказий банк 1 август ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари бўйича маълумотларни тақдим қилди. Унга кўра, июль ойи давомида мамлакатнинг халқаро захиралари қолдиғи қарийб 1 млрд 62 млн.долларга кўпайган ва 37 млрд 402 млн долларга етган.
Июль ойи давомида захираларнинг валюта қисми 781,6 млн долларга қисқарган ва 7 млрд 688,2 млн долларни ташкил қилган. Олтиннинг физик ҳажми 310 минг трой унцияга кўпайиб, 12 млн 50 минг трой унцияга етган. Олтиннинг пулдаги қиймати эса 1 837,7 млн долларга ошган ва 29 156,7 млн долларга етган. Бунга асосан июль ойи давомида олтин нархи (котировкаси)ни 2327,6 доллардан 2419,6 долларгача кўтарилиши сабаб бўлган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, олтин-валюта захираларининг ушбу қиймати очиқ маълумотлар мавжуд даврлардаги янги максимум ҳисобланса-да, у фақат ўртача 12 ойлик импортни қоплаш даражасига етади, холос. Иқтисодчи Ўзбекистон тарихида захираларимиз 20 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлганини эслатиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди
АТ "Халқ банки" Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди
"Turonbank - Intellekt" лойиҳасининг финал ўйини бўлиб ўтди