Тошкентдаги 150 йиллик "банк-музей"дан репортаж
Ўзбекистондаги биринчи банк — Давлат банкининг Тошкент филиали биноси ҳозирда SQB Premium офиси ва банк музей сифатида фаолият юритмоқда. Bankers.uz бундан 7 йил аввал ташкил қилинган музей ҳақида репортаж тайёрлади.
Ўзбекистонда 1 грамм олтин қуйманинг нархи қарийб 1,5 млн сўмга етди
Марказий банк томонидан сотувга чиқарилган олтин қуймалар нархи яна янги рекдордни қайд этди. Хусусан, 5 граммлик олтин қуйма нархи бир кунда 192 минг сўмга ошиб, бугундан бошлаб 7 млн 467 минг сўмдан сотилмоқда. Олтин қуймалар нархи бир йил ичида 50 фоиздан кўпроққа ошди. Глобал миқёсда олтиннинг 1 троя унцияси қарийб 3,5 минг долларгача кўтарилди.
Биринчи чоракда банклардаги муаммоли кредитлар миқдори 2,3 трлн сўмга ортди
2025 йилнинг илк чорагида банкларнинг кредит портфели йил бошига нисбатан 18,7 трлн сўмга ортиб, жами 551,8 трлн сўмни ташкил қилган. Портфелдаги муаммоли кредитлар 2,3 трлн сўмга ортган ва қарийб 23,5 трлн сўмга етган. NPL улуши йил бошидаги 4 фоиздан 4,3 фоизгача кўтарилган.
Click устав фондини 20 млрд сўмга етказади
"Click" АЖ қўшимча 10 млрд сўмлик акциялар чиқариш орқали устав капиталини 20 млрд сўмга етказади. Акциялар компания акциядорларига ёпиқ обуна усулида, хусусан, Иляс Азимов (35 фоиз), Азизилло Гуламкадиров (25 фоиз), Илхом Азимов (20 фоиз) ва яна 4 та акциядорга амалдаги улушларига мутаносиб равишда жойлаштирилади.
Олтита давлат банки балансидаги объектлар очиқ савдога чиқарилади — рўйхат
Президент Фармонига мувофиқ, Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Алоқабанк, Асакабанк, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанк назоратидаги 14 та мулкнинг акциялар пакети аукционга қўйилади. Рўйхатдан “Ўзбекистон почтаси” АЖ, Халқ лизинг, SQB Construction МЧЖ кабилар ўрин олган.
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин
Марказий банк “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда ушбу компания таркибига кирувчи “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ашот Осипян Асакабанк Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди
"Асакабанк" АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси — Ашот Осипян кенгашнинг раиси этиб сайланди. Банк-молия соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга А.Осипян 2022 йил октябрь ойидан буён Асакабанк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси ҳисобланади.
Давлат банкларини хусусийлаштиришни ортга сурмаслик зарур — ХВЖ
Халқаро Валюта Жамғармаси 2025 йил учун Ўзбекистон иқтисодиётига ва банк-молия соҳасига оид хулосаларини эълон қилди. Баённомада ХВЖ тизимли аҳамиятга молик давлат банкларини хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш кераклигини айтган, шунингдек Марказий банкка қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришни тавсия қилган.
Банклар биринчи чоракни 3,4 трлн сўм соф фойда билан якунлади — инфографика
Ўзбекистон тижорат банклари 2025 йилнинг илк чорагини 3 трлн 419 млрд сўм соф фойда билан тугатган. Бу — ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 трлн сўмга ёки 41,7 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Бунда давлат банклари 1,2 трлн сўм, бошқа банклар эса 2,17 трлн сўм соф фойда олган.
Давлат банкларининг "очиқлик индекси"даги ўрни эълон қилинди
Антикоррупция агентлиги томонидан эълон қилинган баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистондаги тўққизта давлат банкидан олтитаси "яшил", иккитаси "сариқ" ҳамда биттаси "қизил" рўйхатда қайд этилди. Тўртта давлат банкининг баллари ўтган йилдагига нисбатан кўтарилган бўлса, тўрттасиники пастлади.
Paynet биринчи чоракда қарийб 110 млрд сўм соф фойда олди
"Paynet" АЖ 2025 йилнинг биринчи чорагида 108,6 млрд сўм соф фойда олгани маълум бўлди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 70 фоизга ёки 44,7 млрд сўмга кўпроқдир. Шунингдек, чорак давомида компания устав капиталини 10,5 млрд сўмдан 558 млрд сўмгача оширган.
"Ўзбекистонда финтех: тарих ва келажак" — Шухратбек Курбанов билан суҳбат
Bankers.uz махсус подкаст лойиҳаси доирасида "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) собиқ раҳбари Шухратбек Курбанов билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Ш.Курбанов HUMO ва халқаро тўлов тизимлари, контактсиз тўловлар, Google Pay, Apple Pay нега Ўзбекистонда ишламаётгани, банкка ишга ўтиш эҳтимоли ва шунга ўхшаш бошқа мавзулардаги саволларга жавоб берди.
Bankers.uz Live каналида эълон қилинган янгиликлар:
- Муродхужа Турахужаев Микрокредитбанк Ахборот технологиялари департаменти директори этиб тайинланди.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан "Maroqand" АЖ тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини кўрсатишига қўйилган чекловлар бекор қилинди.
- NORBANK ташаббуси билан 19 апрель куни учта мактаб ҳовлисига 100 га яқин кўчат ўтқазилиб, 18 та замонавий ҳаво тозалагич ўрнатилди.
- 18 апрель куни Тошкентда “Hamkorbank” АТБ ва ЕТТБ ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун “Woman in business” ва GEFF “Green Finance” йўналишларига оид тренинг бўлиб ўтди.
- Туронбанк бош офисида “Жамоатчилик билан алоқалар ва PR” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди. Унда Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг PR ва коммуникация бўлимларида фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этди.
- Ўзмиллийбанк ва Тошкентдаги Amity университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида талабалар стажировка ва амалиётга жалб этилади.
- 2025 йил 22 апрель куни Агробанк ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
- Бизнесни ривожлантириш банки бош офисида "МЕН ДОНОРМАН" шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.
- Агробанк ва Маданият вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
- HUMO тўлов тизими орқали эмиссия қилинган карталар сони 35 млндан ошди.
- Жамоат транспортида йўлкира учун ишлатилаётган банк карталарининг етакчи "бешлиги" эълон қилинди.
- 2025 йил 19 май куни соат 15:00 да Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Hamkorbank" АТБ Бош офиси биносида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банкнинг 2024 йил якуни бўйича фойдасини тақсимлаш, банк Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш, банк Кенгашининг 2025 йил учун бюджетини тасдиқлаш каби 11 та масала кўриб чиқилади.
- Трастбанкнинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Туркистон” БХМга уюштирилган босқинчилик ҳаракати вақтида жасорат кўрсатган Динора Нуритдинова ва Сайёра Рустамбекова тақдирланди.
- Универсалбанк BlueOrchard Microfinance халқаро инвестиция жамғармаси билан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолади.
- Халқ банкида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ConsumerCentriX компанияси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Халқ банки ҳамкорлигида WE-Finance Code бўйича семинар ташкил этилди.
- "Микрокредитбанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов 23 апрель куни Хоразм вилоятида паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.
- Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳманов ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азиз Раҳимов иштирок этди.
- Анваров Жавлон Рустам ўғли – Микрокредитбанк Дастурий таъминот ва сунъий интеллектни ривожлантириш департаменти директори этиб тайинланди.
- “Агробанк” АТБ Бошқаруви раиси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
- “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Хоразм вилоятида лимончилик соҳаси вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
- Микрокредитбанк Бошқаруви раиси Ориф Бутаев Хоразм вилояти Хива шаҳрида банкнинг молиявий кўмаги билан янгидан қурилиши режалаштирилган Ҳунармандлар маркази лойиҳаси доирасида маҳаллий ҳунармандлар билан очиқ мулоқот қилди.
- "Ориент Финанс" ХАТБ раҳбарияти "Helaba Landesbank Hessen-Thüringen" (Германия) банки вакиллари билан учрашди.
- Халқ банки ва “Dune Group Development” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
- "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида кичик бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил учун республика миқёсидаги давлат ва хўжалик органлари, шунингдек, давлат банклари матбуот хизматлари фаолияти самарадорлиги баҳоланди.
- “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD) ва “Alif Tech” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди.
- Агробанк Бош офисида банк раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан таклиф этилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.