Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йил якунлари бўйича давлат ташкилотларининг Очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Унда давлат банклари фаолияти ҳам баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистондаги тўққизта давлат банкидан олтитаси "яшил", иккитаси "сариқ" ҳамда биттаси "қизил" рўйхатда қайд этилган. Қуйидаги индексда банк тизимидаги ташкилотлар қандай баҳо олгани ва қавс ичида ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан қандай ўзгаргани кўрсатилган:
- ЎзСҚБ — 87,4 балл (+9,3) - яшил;
- Марказий банк — 83,4 балл (-3) - яшил;
- Халқ банки — 79,3 балл (-4,5) - яшил;
- Агробанк — 78,7 балл (0) - яшил;
- Бизнесни ривожлантириш банки — 77 балл (+5,2) - яшил;
- Туронбанк — 76 балл (-2,1) - яшил;
- Микрокредитбанк— 71,4 балл (-3,8) - яшил;
- Алоқабанк — 63,9 балл (+7,3) - сариқ;
- Ўзмиллийбанк — 63,4 балл (+0,9) - сариқ;
- Асакабанк — 46,8 балл (-11,4) - қизил;
Инфографика: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентлик томонидан Давлат банкларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги баҳоланган эди.