Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йил учун хусусийлаштириш тўғрисидаги" Фармони эълон қилинди. Унга кўра, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган вазифалар, жумладан, 2030 йилгача нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни 6 бараварга қисқартириш бўйича вазифалар ижроси жадаллаштирилади.
Жумладан, олтита давлат банки балансида бўлган қуйидаги объектлар оммавий савдоларга чиқарилади:
Ўзмиллийбанк
- Khorezm Invest Project МЧЖ;
- Ўзбегим отлари МЧЖ.
Халқ банки
- Халқ лизинг МЧЖ.
Алоқабанк
- "Ўзбекистон почтаси" АЖ;
- Бозор, пул ва кредит МЧЖ.
Асакабанк
- Navoiy Fayzcom Textile МЧЖ;
- Наманган Агро Логистикс МЧЖ.
Агробанк
- Самарқанд Агромуз МЧЖ;
- Марказий Осиё уруғлик компанияси МЧЖ.
Ўзсаноатқурилишбанк
- SQB Construction МЧЖ;
- SQB Securities МЧЖ;
- SQB Futzal Club МЧЖ;
- Xiva Plaza МЧЖ;
- Xiva Trade Center МЧЖ.
Шунингдек, Президент Фармони билан 2025 йил 1 майга қадар вазирлик ва идоралар раҳбарларининг хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик масалалари билан шахсан шуғулланадиган ўринбосарлари рўйхатини тасдиқланиши белгиланди.
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарда трансформация бўйича ўринбосар лавозими молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосар лавозимига ўзгартирилади.