Ашот Осипян Асакабанк Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

23.04.2025 15:40

622

"Асакабанк" АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси — Ашот Осипян кенгашнинг раиси этиб сайланди. Банк-молия соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга А.Осипян 2022 йил октябрь ойидан буён Асакабанк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси ҳисобланади.

Фото: Wikipedia

"Асакабанк" АЖ Кузатув кенгаши Осипян Ашот Феликсовични банк Кенгаши раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ашот Осипян Чикаго университетининг Бут бизнес мактаби ва Чикаго бизнес мактабининг Бут коллежини тамомлаган.

А.Осипян молия-банк соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. У ўз фаолиятини Арманистон молия ва иқтисодиёт вазирлигида бошлаган, у ерда қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш бошқармаси, шунингдек, пул-кредит сиёсати бошқармасини бошқарган. 1998 йилда Арманистон Марказий банки раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланган.

1998 йилдан 2020 йилгача Ашот Осипян Арманистоннинг иккита етакчи банки - Армеcономбанк (1998-2006) ва Араратбанкда (2006-2020) бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

2020 йилдан Осиё-Тинч океани банки (Россия) ва Эсхат банки (Тожикистон) Директорлар кенгаши таркибига кирган. Бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб Банк менежменти мактабининг таъсисчиси ва директори ҳисобланади.

Ашот Осипян 2022 йил октябрь ойидан бери "Асакабанк" АЖ Кенгашининг мустақил аъзоси бўлиб келмоқда.

Аввалроқ "Асакабанк" АЖ Кузатув кенгаши таркиби янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#Ашот Осипян#асакабанк#Кузатув_кенгаши

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган