WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин

23.04.2025 14:27

286

Марказий банк “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда ушбу компания таркибига кирувчи “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Фото: Марказий банк

Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий банк

Учрашувда мамлакатимиздаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар “Tencent Holdings Ltd” таркибидаги “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар, дейилади хабарда.

Фото: Марказий банк

Учрашувда UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари, шунингдек, Асакабанк ва Octobank вакиллари ҳам қатнашди.

Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олди.


Теглар:

#wechat#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган