Асакабанк ҳамда NRG Uzbekistan ҳамкорликда янги ипотека кредити маҳсулотини жорий қилди

18.09.2023 13:11

2 013

Бугун, 18 сентябр куни “Asakabank” акциядорлик жамияти ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги Ипотека "ZER0% " маҳсулоти тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Фото: Асакабанк

Бугун, 18 сентябр куни “Asakabank” акциядорлик жамияти ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги Ипотека \"ZER0%\" маҳсулоти тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, унда Ипотека “ZER0%” маҳсулоти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар маҳсулотнинг афзалликлари ва 0% фоиз ставкаси билан кўчмас мулк сотиб олиш имкониятини алоҳида таъкидладилар.

Ипотека \"ZER0%\" шартлари қуйидагича:

  • Йиллик фоиз ставкаси - 0 %дан;
  • Дастлабки тўлов - 25 %дан;
  • Муддати - 10 йилгача;
  • Кредитни расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд;
  • Қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз;
  • Ипотека кредити миқдори сотиб олинаётган уй-жой нархидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.

Батафсил маълумот учун қуйидаги қисқа рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

Асакабанк - 1152;

NRG Uzbekistan - 1060.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк#ипотека#NRG

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган