Ҳафта давомида эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

20.04.2025 11:59

326

Муттасил нархи ошаётган олтин қуймалар, Ўзбекистоннинг энг ишончли банклари, янги тайинловлар, Fitch’нинг янги прогнозлари, ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмаришга ҳаракат — Bankers.uz ҳафталик дайжестида.

Фото: Bankers.uz

Олтин қуймалар нархи яна рекорд қайд этди

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна ўз рекордини янгилади. Масалан, 5 граммлик олтин қуйма нархи 14 апрелдан 6 млн 937 минг сўм этиб белгиланди. Олтин қуймалар нархи бир ой ичида 9 фоизга, ўтган йил мос даврига нисбатан эса қарийб 40 фоизга ўсди. Глобал бозорларда ҳам олтин нархлари кескин қимматлашда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг энг ишончли банклари — 2025 йил

Bankers.uz Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг халқаро рейтинг баҳолари, банкнинг айрим мутлақ кўрсаткичлари, хусусан активлари, депозит базаси ва устав капитали бўйича уларга балл берган ҳолда, 2025 йил учун янги рейтинг тузди. Якунда энг кўп балл олган 10 та банкни "энг ишончли банклар" сифатида қайд этди.

Давлат банкларини хусусийлаштириш яна ортга сурилиши мумкин — Fitch

Fitch Ratings агентлигининг банк сектори бўйича директори Павел Каптел аввал хусусийлаштирилиши режалаштирилган учта давлат банкини 2025 йилда ҳам сотиш анча қийин бўлишини айтди. Fitch вакилининг сўзларига кўра, камида 1−2 та банкни хусусийлаштириш келгуси йилларга қолдирилиши мумкин.

Март ойида пул массаси 6,6 трлн сўмга ортди

Март ойида кенг маънодаги пул массаси 6,6 трлн сўмга ортган ва жами 281,5 трлн сўмгача етган. Бундан ташқари, миллий валютадаги пул массаси 8,4 трлн сўмга ортган. Шунингдек, сўмдаги депозитларда ҳам ўсиш қайд этилган. Фақатгина хориж валютасидаги депозитларда пасайиш кузатилган.

AloqaBank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

2020 йилдан АТ "AloqaBank"да турли департаментларда директор лавозимида ишлаб келган Акмал Толмасович Холмуродов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.

InfinBANK Кузатув кенгаши янгиланди

15 апрель куни InfinBANK Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари ЕТТБда фаолият юритган. Шунингдек, банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.

Трастбанкнинг банк хизматлари марказларидан бирида босқинчилик содир бўлди

Трастбанкнинг Юнусободдаги банк хизматлари марказига номаълум шахс ниқоб кийган ҳолда, ясама қуролдан фойдаланиб, босқинчилик уюштиришга ҳаракат қилган. Банк ходимлари томонидан юборилган "ташвиш" сигнали ортидан етиб келган қўриқлаш хизмати ходимлари гумондорни қўлга олган.

Қирғизистон ўз рақамли валютасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қирғизистон президенти ахборот хизматига кўра, мамлакатда рақамли сом валютаси эмиссия қилинади. Қирғизистон Миллий банк рақамли сом эмиссиясини амалга ошириш ва муомалага киритиш тартибини белгилаш бўйича регуляторлик қилади. Рақамли сом 2027 йилдан муомалага чиқарилиши айтилмоқда.

Bankers.uz Live каналида эълон қилинган янгиликлар:

  • Агробанк бош офисида “NRG Uzbekistan” компанияси ва Агробанк ҳамкорлигида “Орзудаги уй” ипотека дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
  • Universal Bank 2025 йилнинг илк чорагини 72,9 млрд сўм соф фойда билан якунлади.
  • Туронбанк Бошқаруви Раиси бошчилигидаги делегация лимончилик билан фаол шуғулланаётган тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикасининг Сичуань провинциясига амалий сафар уюштирди.
  • Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан яна тўртта масъулияти чекланган жамият микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.
  • АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида "Бизнесни ривожлантириш банки тизимида рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида брифинг бўлиб ўтди
  • Марказий банк томонидан ўтказилган сўровлар натижасига кўра, март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси аввалги ойга нисбатан пасайиб, 14,3 фоизни ташкил этди.
  • Жорий 2025 йилнинг 5 май куни соат 18:00 да “Davr Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади
  • "Асакабанк" АЖ Матбуот хизмати раҳбари Азизхон Анвархонов томонидан 2024 йил давомида банк томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар, жорий этилган янгиликлар ва келгуси йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан брифинг ўтказилди
  • Микрокредитбанк "Рақамли трансформация блоки" раҳбари лавозимига Сардор Бекзод ўғли Козимов тайинланди.
  • 2025 йил 14 апрель куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида Ипак Йўли банки ва Commerzbank AG ўртасида савдо молиялаштириш йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янги келишув — Trade Loan Agreement имзоланди.
  • “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
  • 2013-2018 йилларда Ипотека банк Тошкент шаҳар филиали бошқарувчиси ўринбосари, 2018-2023 йилларда Ипотека банк Меҳнат филиали бошқарувчиси лавозимларида ишлаган Абдулазиз Иноятов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.
  • Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йил 1-чоракни 403,9 млрд соф фойда билан якунлади. Банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 фоизга кўп бўлди.
  • Ўзбекистон банк тизими ходимлари Малайзияда ўтаётган малака ошириш дастурида иштирок этиш учун сафарга жўнаб кетди.
  • ANORBANK бош офисида 16 апрель куни Осиё тараққиёт банки вакиллари билан Ўзбекистон молия соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашнинг янги дастури бўйича танишув доирасида учрашув ўтказилди.
  • “Меҳр улашамиз” акцияси доирасида Халқ банкининг 100дан ортиқ ходимлари донор сифатида иштирок этди.
  • Ўзмиллийбанк 2025 йилнинг I чорагини 467,9 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 млрд сўмга кўпроқдир.
  •  APEX BANK ва New Uzbekistan University ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
  • Асакабанкда кеча, 17 апрель куни янгиланган Кузатув Кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда янгиланган таркибдаги Кенгаш аъзолари, жумладан мустақил аъзолар иштирок этди.
  • Ипак Йўли банки q.watt билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади.


Теглар:

#дайжест

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган