AloqaBank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

14.04.2025 18:00

1 208

2020 йилдан АТ "AloqaBank"да турли департаментларда директор лавозимида ишлаб келган Акмал Толмасович Холмуродов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.

Фото: AloqaBank

АТ “AloqaBank” бошқарув раиси лавозимига Акмал Холмуродов тайинланди. Мазкур тайинлов “Aloqabank” Кузатув кенгашининг 2025 йил 31 январдаги йиғилиш баённомсида келтирилган, шунингдек Марказий банк билан келишилган.

Акмал Холмуродов 1977 йил 2 мартда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университетининг кундузги бўлимини (1998) ва Тошкент молия институтининг сиртқи бўлимини (2007) тамомлаган. Мутахассислиги бўйича “банк иши” ва “бухгалтерия ҳисоби” йўналишларида таҳсил олган.

А. Холмуродов 2000-2002 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, 2002 йилдан буён AloqaBank тизимида ишлаб келмоқда. Хусусан, 2012-2015 йилларда банкнинг Қашқадарё вилояти филиали бошқарувчиси, 2015-2020 йилларда эса Миробод филиали бошқарувчиси 2021 йилдан буён эса турли департаментлар бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Акмал Холмуродов АТ “Aloqabank” Корпоратив кредит амалиётларини мувофиқлаштириш департаменти директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига асосан, бошқарув раисининг яна бир ўринбосари Алишер Қурбоновнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган. 

Теглар:

#алоқабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган