Фото: HUMO
2024 йилнинг ярим йиллиги якунларига кўра, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг (“HUMO” тўлов тизими) соф фойдаси 71,8 млрд сўмни ташкил этди, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 51,2 фоизга кўпдир.
Шунингдек, жорий йилнинг олти ойида ўтган йилгига нисбатан маъмурий харажатлар 5,0 млрддан 11,0 млрд сўмгача (+121,5%), бошқа операцион харажатлар эса 2,8 млрддан 6,4 млрд сўмгача (+128,0%) ўсди.
Бундан ташқари, ушбу даврда HUMO'нинг активлари 28,3 фоизга ортди ва 337,3 млрд сўмга тенг бўлди.
Фото: KAPDEPO
Маълумот учун, Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)нинг 2023 йилда соф фойдаси 114,5 млрд сўмни ташкил этганди.
Аввалроқ, HUMO"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖни хусусийлаштириш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди. Давактив компаниядаги 100% давлат улуши музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида сотилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)даги 100 фоиз давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилиши хабар қилинганди. Аввалроқ, 2023 йилнинг 30 ноябридаги Президент қарорига асосан HUMO тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган, агентлик эса бу ҳолатни "хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас" деб изоҳлаганди.
Тасодифий хабарлар
Бир неча товар ва хизматлар учун нақд пулда тўловлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин
UZCARD ва zypl.ai Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қўшма корхона тузмоқда
Pixelcraft Ўзбекистонда “1С-Битрикс: Сайтларни бошқариш” сотуви бўйича 1-ўринни эгаллади