HUMO 2023 йилда соф фойдасини икки баробарга оширди

HUMO 2023 йилда соф фойдасини икки баробарга оширди

Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)нинг 2023 йилда соф фойдаси 114,5 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига асосланиб, "Kap Depo" инвестиция компанияси Телеграм-каналида хабар берилди.

МЧЖнинг 2023 йилги соф фойдаси 2022 йил билан солиштирилганда 2 баробар кўпроқдир. Компаниянинг йил давомидаги ялпи тушуми 113,8 млрддан 216,4 млрд сўмга (+90,2%) ўсгани қайд этилган.

Инфографика: KAPDEPO

Шунингдек, йил давомида HUMO тўлов тизимидаги карталар сони 8 млн донага ошиб, 23,3 млнга етди, шундан виртуал карталар улуши 15% ни ташкил этди. 2023 йилда жами 1,62 млрд транзакция амалга оширилди. Битимлар сони ва суммаси йил давомида мос равишда 2,2 ва 2,1 баробарга ошди. Бир дақиқада амалга оширилган ўртача транзакциялар сони 6 700 тани, максимал кўрсаткич эса 17 100 тани ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат АЖ шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши бўйича талаблар киритилган.

×