"HUMO"нинг Давактивга ўтказилиши унинг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ эмас — Агентлик

"HUMO"нинг Давактивга ўтказилиши унинг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ эмас — Агентлик

Фото: Bankers.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги “HUMO” тўлов тизими (Миллий банклараро процессинг маркази) устав капиталидаги давлат улушини Агентлик тасарруфига ўтказилиши жараёнига расмий изоҳ берди. Хусусан, агентлик матбуот хизматининг “Spot" нашри маълум қилишича, “HUMO”даги давлат улушини Давактив агентлигига ўтказиш келгусида тўлов тизимини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас.

Хабарда айтилишича, “HUMO” тўлов тизимини Марказий банкнинг Бош ахборотлаштириш марказига тегишли. Шу билан бирга, “Марказий банк тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ регуляторнинг функцияларига банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари фаолиятини лицензиялаш киради. Бироқ, давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасига кўра, давлат корхоналарига нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам мулкдор, ҳам тартибга солувчи функцияларни бажаришга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда корхоналар Давактив агентлигига ўтказилади ёки тартибга солувчининг функциялари бошқа давлат органига ўтказилиши лозим.

Агентлик “HUMO"нинг Марказий банкдан агентликка ўтказилиши мулкдор ва тартибга солувчи ўртасидаги манфаатлар тўқнашувининг бартараф этилиши билан изоҳлаган. Таъкидланишича, ҳозирда “HUMO” тўлов тизимини хусусийлаштириш кўзда тутилмаган.

Бироз вақтдан сўнг Давактив мазкур ҳолатдаги меъёрий-ҳуқуқий тарафларни тушунтирган ҳолда, алоҳида баёнот ҳам тақдим этди.

Теглар:
×