HUMO тўлов тизими хусусийлаштирилади

HUMO тўлов тизими хусусийлаштирилади

Фото: HUMO

Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO  тўлов тизими) тўлиқ хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг 2024 йил 19 апрелдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди.

Қарорга кўра, давлат иштирокидаги корхоналар биринчи раҳбарларининг асосий вазифалари этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини орттириш, самарасиз фойдаланилаётган ёки бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланмоқда. Қарорда 247 та давлат улуши мавжуд ташкилотлар ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 1028 та кўчмас мулк объектлари оммавий савдога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан HUMO тўлов тизими устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши белгиланганди. Кейинроқ “HUMO”даги давлат улушининг Давактив агентлигига ўтказиш келгусида тўлов тизимини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас дея изоҳ берилганди. Агентлик “HUMO"нинг Марказий банкдан агентликка ўтказилиши мулкдор ва тартибга солувчи ўртасидаги манфаатлар тўқнашувининг бартараф этилиши билан изоҳлаганди.


Теглар:
×