Фото: HUMO
2024 йилнинг III чораги якунларига кўра, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг (“HUMO” тўлов тизими) соф фойдаси 119,3 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 42,5 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Маълумот учун, Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)нинг 2023 йилда соф фойдаси 114,5 млрд сўмни ташкил этганди.
Инфографика: KAP DEPO
Шунингдек, тўққиз ой давомида маъмурий харажатлар ўтган йилнинг тўққиз ойига нисбатан 2 баробардан кўпроққа ошган ва 8,3 млрддан 16,9 млрд сўмгача етган. Шунга қарамасдан, компания активлари йил бошига нисбатан 49,7 фоизга ўсиб, 393,6 млрд сўмга тенг бўлди.
Аввалроқ, июль ойида "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖни хусусийлаштириш жараёни бошланганди. Компаниядаги 100% давлат улуши музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида сотилади. Deloitte халқаро компанияси ушбу савдо жараёнларида маслаҳатчи сифатида танланган.
Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқов HUMO тўлов тизимини сотиб олиш учун Европа ва Осиёдан жами 8 та сўров тушганини маълум қилганди. Талабларга мувофиқ келадиган 6 нафар талабгор хусусийлаштириш жараёнининг иккинчи босқичига ўтказилган.
Давактив раҳбари "HUMO'нинг минимал қиймати 60-80 миллион долларга баҳоланиши" қанчалик ҳақиқатга мос эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “бу ҳақиқатга жуда яқин” эканлигини таъкидлаганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $174 млнга кўпайди
UZCARD Россиянинг МИР тизими карталарини қабул қилишни тўхтатди
Davr bankʻга нисбатан молиявий жарима қўлланилди