Фото: HUMO
Аввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқов HUMO компаниясини хусусийлаштиришга жами саккизта сўров, жумладан, Европа ва Осиё давлатларидан келиб тушганини маълум қилганди.
HUMO компаниясини хусусийлаштириш бўйича консультант - Deloitte томонидан келиб тушган барча аризалар аввал маълум қилинган мезонлар асосида ўрганиб чиқилган. Натижада талабларга мувофиқ келадиган 6 нафар талабгор хусусийлаштириш жараёнининг навбатдаги босқичига ўтказиш таклиф қилинган. Бу ҳақда Давактив матбуот хизмати хабар берди.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан мазкур таклиф кўриб чиқилиб, маъқулланди ва жараённинг навбатдаги босқичига рухсат берилган. Deloitte томонидан активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичида ариза берган барча талабгорларга индивидуал равишда хабарнома юборилади, шунингдек, аввал маълум қилинган мезон талабларига мувофиқ деб топилган 6 нафар талабгорларга эса жараён хати “Process letter” орқали навбатдаги босқич тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Эндиликда талабгорларга Мажбуриятга эга бўлган таклифларини (BO) тайёрлаш учун актив тўғрисидаги Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаган ҳолда консультант томонидан тайёрланган активнинг молиявий, юридик ва операцион фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аналитик ҳисоботлар жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.
Шунингдек, Консультант томонидан талабгорларга Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ҳамда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунлар талабларига мувофиқ Активни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича асосий шартлар акс эттирилган “савдонинг асосий шартлари бўйича Битим” (term sheet) етказилади ва уни қабул қилган талабгорлардан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) қабул қилинади.
Консультант томонидан активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) 2024 йил 15 ноябрь соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖни хусусийлаштириш жараёни жорий йил июль ойида бошланганди. Компаниядаги 100% давлат улуши музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида сотилади. Deloitte халқаро компанияси ушбу савдо жараёнларида маслаҳатчи сифатида танланган бўлиб, савдо жараёни уч босқичда амалга оширилади.
Тасодифий хабарлар
Агробанкнинг HR соҳасидаги фаолияти эътироф этилди
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот
Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди