Қишлоқ қурилиш банк ҳам норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштирмоқда

26.09.2022 06:54

1 043

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Қишлоқ қурилиш банк норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб рақамлари очиш шартларини кучайтирди.

Қишлоқ қурилиш банк норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб рақамлари очиш шартларини кучайтирди.

Банкнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарига кўра, норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб варақларни очиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

  • Банкка мурожаат кунидан олдин, 15 календарь кунидан узлуксиз Ўзбекистон Республикасида бўлганда;
  • Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшаш учун рухсат этувчи ҳужжатга эга бўлганда;
  • Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда;
  • Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганда;
  • Ўзбекистон Республикасида даволанаётганда;
  • Норезидент жисмоний шахслар учун шакллантирилган махсус анкета тўлдирилганда;
  • Махсус анкета маълумотлари асосида норезидент жисмоний шахс банкнинг жойлардаги ички назорат ходимлари томонидан лозим даражада ўрганилиб, ижобий хулосаси берилганда.

Сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон тижорат банклари чет эл фуқароларига банк карталари ва ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда. Даставвал Капиталбанк бу ҳақда маълум қилди. Ҳозирга қадар Капиталбанк, \"Ипак Йўли\" банки, Asia Alliance Bank, ANORBANKларда норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карта очиш шартлари кучайтирилгани тўғрисида хабарлар берилган. Шунингдек, Asia Alliance Bank хавфсизлик чоралари кўрилгунга қадар ўзининг Alliance мобил иловаси Ўзбекистондан ташқарида ишламаслигини маълум қилган.



Теглар:

#россия#қишлоққурилишбанк#норезидент

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган