Фото: ANORBANK
"ANORBANK"да ҳам жисмоний шахслар (норезидентлар) учун банк ҳисобрақамларини ва карталарини очиш қоидалари қатъийлаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун банк расмий телеграм каналида эълон жойлаштирилди.
Унга кўра 2022 йил 13 сентябрдан бошлаб норезидентлар қуйидаги талаблардан камида биттасини бажаришса, банк ҳисобрақамларини ва карталарини очиш имкониятига эга бўладилар:
- Ўзбекистон Республикасига келиш мақсади кўрсатилган қуйидаги ҳолларда:
- Ўқиш, малака ошириш, Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида малака ошираётганлиги ёки талаба ёҳуд тингловчи мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда;
- Ишга жойлашиш, Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганда;
- Даволаниш, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва/ёки кўрикдан ўтиш мақсадида ташриф буюрганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганда;
- Бошқа ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз равишда банкка мурожаат қилинган кунгача 10 (ўн) календарь кундан ортиқ бўлган тақдирда.
Норезидентлар юқоридаги талабларни бажариш билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасида амалда яшаб турган жойидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумотномани тақдим этишлари зарур бўлади.
Бундан ташқари, 30 календарь кун давомида $10 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдорда ўзларининг номига очилган ҳисобрақамларга пул маблағларини кирим қилиш(нақд ва нақдсиз кўринишда) ва ҳар қандай валютани айирбошлаш каби банк операцияларини амалга оширганда, пул маблағларининг келиб чиқиш манбаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари зарур.
Тасодифий хабарлар
Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китоби ўзбек тилида нашр қилинди
Davr Bank CRM тизимини жорий қилиш бўйича танлов эълон қилди
Қўнғиротда "ноль қийматда" олинган бинода бизнес бошлаш учун олинган 1,7 млрд. сўм кредит талон-торож қилинган