Фото: ААБ
"Азия Альянс банк" АТБ ҳам жорий йил 13 сентябрдан эътиборан банк филиалларида норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақамлар очиш шартларини қатъийлаштирмоқда. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида ахборот жойлаштирилди.
Хабарга кўра, норезидент жисмоний шахсларга фақат қуйидаги ҳолларда ҳисобрақамлар очилиши мумкин:
- аризачи банк филиалига мурожаат қилинган кундан олдин 15 (ўн беш) календарь кунидан зиёд узлуксиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлганда;
- Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда;
- Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса;
Шунингдек, ҳисобрақамлар очиш учун норезидент жисмоний шахслардан ариза олинганида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва вақтинчалик яшаш жойидан маълумотнома (QR-код билан) талаб қилиниши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Капиталбанк ва Ипак Йўли банки норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақам (шу жумладан пластик карта) очиш шартларини қатъийлаштирган эди.
Тасодифий хабарлар
Март ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 26,6 фоизга камайди
Салкам 2 млрд сўмлик имтиёзли кредитларни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчилари ушланди
InFinBank ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича маълумот берди