2023 йил февраль ойидан буён Асакабанк бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келаётган Кудратилла Асатуллаевич Туляганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Кудратилла Туляганов 1982 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йил Тошкент молия институти ҳамда 2016 йил Банк-молия академиясини тугатган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкентнинг Чилонзор (Саидқаҳҳор Холхўжаев), Сергели (Даврон Исматов), Учтепа (Бунёд Мамаджанов) ва Шайхонтохур (Бобир Абубакиров) туманларини собиқ "банк ходимлари" бошқариб келмоқда.
