Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. У тайинловга қадар 2020 йил май ойидан бери Асакабанк бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бунёд Мамаджанов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтида бакалавр, 2008 йилда магистратурани тамомлаган.

Банк тизимидаги фаолиятини 2007 йилда бошлаган. Асакабанкда бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинлангунига қадар банкнинг Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.



×