Даврон Исматов Сергели туманига ҳоким бўлди

17.12.2025 21:49

378

Ўтган йил февраль ойидан Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Даврон Раҳимжонович Исматов пойтахтнинг Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Bankers.uz

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ҳоким ўзгарди. Туманни сўнгги 5 йил бошқариб келган Элбек Шукуров ўрнига Даврон Исматов туман ҳокими этиб тайинланди.

Даврон Исматов 2018 йилдан 2024 йил бошига қадар Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида, 2024 йилнинг февраль ойидан буён эса Бош бошқарма бошлииғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бунёд Мамаджанов Учтепа туманига, Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бобир Абубакиров эса Шайхтонтохур туманига ҳоким этиб тайинланган эди.


Теглар:

#сергели#ҳоким

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган