Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Бобир Абубакиров 2019 йилдан бери Марказий банк бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Б. Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган собиқ Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Захидов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк банкнинг собиқ ходими деб айтилаётган Н.Идиев бўйича қўшимча маълумот берди
Ўзагроэкспортбанк "ёпиқ қарор" асосида сотилган бўлиши мумкин
Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим филиалларида иш вақти синов тариқасида 08:00 дан бошланмоқда