Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

06.02.2024 10:19

4 076

Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғига асосан Даврон Исматов МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғига асосан Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар Д.Исматов мазкур Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Даврон Исматов 1982 йил туғилган. Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр, 2005 йилда магистр босқичларини, шунингдек, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси махсус курсини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилдан бошлаган, 2004-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шерзод Хаджизадаев январь ойининг охирида ўз лавозимини тарк этгани маълум бўлган эди.

Теглар:

#Марказий_банк#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган