"APEX BANK" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли баённомасига кўра, банк бошқаруви раиси Сергей Абдулҳаевич Гимадиевнинг ваколатлари муддатидан олдин - жорий йил 10 декабрдан эътиборан тугатилди.
Сергей Гимадиев 2024 йил май ойида "Азия Альянс банк" АТБ бошқаруви раиси лавозимидан APEX BANK'га бошқарув раиси ўринбосари лавозимига ўтган, орадан бир йил ўтиб, 2025 йилнинг май ойида бошқарув раиси лавозимига тайинланган эди.
"APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш ўтган ҳафта банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ольга Нумановага юклатилди.
Сергей Гимадиев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум.
