Сергей Гимадиев APEX BANK'га ўтади

Сергей Гимадиев APEX BANK'га ўтади

Фото: Азия Альянс банк

2023 йил июль ойида "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимига ўтган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттиради. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда. Бугун Азия Альянс банкда С.Гимадиевни кузатиш маросими бўлиб ўтган, шунингдек банк расмий веб-сайтидаги "бошқарув таркиби" саҳифасида бугундан Сергей Гимадиев ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Сергей Гимадиев 1980 йилда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида туғилган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилдан Капиталбанкда бошлаган. 2018 йилда бир муддат "Unitel" компаниясида, 2018-2019 йилларда InFinBank'да ишлаган. 2019 йилдан 2021 йилгача Капиталбанкда бошқарув раиси ўринбосари сифатида, 2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил июнь ойига қадар собиқ "Bank Apelsin" АЖ (кейинчалик “Uzum Bank” АЖ) бошқаруви раиси лавозимида, 2023 йил июлдан "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда "Азия Альянс банк"нинг асосий акциядори "Asia Alliance Group" МЧЖнинг таъсисчилари таркибида ўзгариш бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар:
×