Сергей Гимадиев APEX BANK бошқаруви раиси этиб тайинланди

15.05.2025 11:15

2 700

2024 йил май ойидан буён "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сергей Гимадиев мазкур банк бошқарув раиси этиб тайинланди. Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев мазкур лавозимга Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман тасдиқланади.

Фото: apexbank.uz

"APEX BANK" АЖ акциядорларининг 2025 йил 14 майдаги йиғилиши қарори билан Сергей Абдулхаевич Гимадиев банк бошқаруви раиси в.в.б. этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди. Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев мазкур лавозимга расман тасдиқланиши учун Марказий банк розилиги олиниши керак бўлади.

Сергей Гимадиев 1980 йилда туғилган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилдан Капиталбанкда бошлаган. 2018 йилда бир муддат "Unitel" компаниясида, 2018-2019 йилларда InFinBank'да турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан 2021 йилгача Капиталбанкда бошқарув раиси ўринбосари сифатида, 2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил июнь ойига қадар собиқ "Bank Apelsin" АЖ (кейинчалик “Uzum Bank” АЖ) бошқаруви раиси лавозимида, 2023 йил июлдан 2024 йил май ойига қадар "Азия Альянс банк" АТБ бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган. 2024 йил май ойида С.Гимадиев "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига ўтган.

Банкнинг аввалги бошқарув раиси Баҳром Нуъмонов ўз фаолиятини банк кузатув кенгашида давом эттиради.

Теглар:

#apexbank#гимадиев

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган