Содир Мелибаев Микрокредитбанк бошқаруви раисига ўринбосар бўлди

30.10.2025 19:55

751

2023 йил июль ойидан Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Содир Адилович Мелибаев "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Марказий банк

Содир Адилович Мелибаев "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Bankers.uz манбалари С.Мелибаев бугун банк жамоасига таништирилгани ҳақида хабар бермоқда.

У 2023 йилнинг июль ойидан буён Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.

Содир Мелибаев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 1993-2005 йилларда Марказий банк Ахборот технологиялари бошқармасида турли лавозимларда, 2005-2020 йилларда хусусий секторда IT-йўналишидаги компанияларда (Verysell, NVision Group, Softline international, Nihol) фаолият юритган.

2020 йилдан меҳнат фаолиятини Марказий банк Ахборот технологиялари департаменти ўринбосари сифатида давом эттирган ва кейинчалик мазкур департамент бошлиғи лавозимида ишлаган.

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида (2023 йил июль - 2025 йил октябрь) С.Мелибаев банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада HUMO миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банк раисининг яна бир ўринбосари Аюбхон Камалов Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Аввалроқ, Марказий банк раисига учта янги ўринбосар тайинланган эди.

Теглар:

#микрокредитбанк#мелибаев

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган