Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: cbu.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Содир Одилович Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Марказий банк матбуот хизмати хабарига кўра, унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада HUMO миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.

Содир Мелибоев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, банк тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга. У бугунги кунгача Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Абдуғаффоров жорий йил май ойи бошида транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

×