Poytaxt Bank бошқарувида ўзгариш бўлди

03.09.2025 14:35

1 242

2024 йил июнь ойидан "Poytaxt Bank" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аброр Кадирович Тургунов мазкур банк бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Poytaxt Bank

Аброр Тургунов “Poytaxt Bank” Кузатув кенгашининг 28 августдаги қарори билан банк Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот берилди.

А.Тургунов 2024 йил июнь ойидан буён бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг масъулият доирасига чакана кредитлаш бошқармаси, ғазначилик, иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш, ташқи иқтисодий фаолият, шунингдек, умумий бўлим ва харидлар бўлими кирган.

2025 йилнинг март ойида "Poytaxt Bank" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дўстбой Абжалов мазкур банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Bankers.uz манбалари Д.Абжаловнинг банкдан кетганлигини айтишмоқда. Шунингдек, бошқарув раиси лавозимига бошқа номзодлар ҳам кўрилаётган бўлиши мумкин.

"Poytaxt Bank" 2019 йил бошида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ипотека кредитлари бериш ва қурилиш лойиҳаларини, шу жумладан, арзон уй-жойлар дастурлари доирасида молиялаштириш мақсадида ташкил этилган. Банк ташкил топгандан буён устав капиталининг 100 фоизи давлат тасарруфида бўлган.

2024 йилнинг июнь ойида “Poytaxt Bank” АЖ устав капиталидаги 100% улуш БААнинг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн долларга тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Poytaxt Bank устав капитали қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#тайинлов#пойтахтбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган